ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Германия меҳнат бозори учун оғир юк машиналари ҳайдовчилари Ўзбекистонда тайёрланади

Миграция агентлиги, Германиянинг SBH West GmbH ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотлари ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, Миграция агентлиги, Германиянинг SBH West GmbH (Stiftung Bildung & Handwerk) ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотлари ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Икки давлат миграция соҳасида илк бор амалиётга тадбиқ этилаётган бу келишув натижасида 700 нафар ўзбекистонлик юк машиналари, автобус ва локомотив ҳайдовчиси сифатида Ўзбекистон ҳудудида немис тилига ўқитилиб, “Ватанпарвар” ташкилотида касбий қайта тайёрлов курсларида малака оширади ва Германияга тўғридан-тўғри ишга юборилади.

Ойлик маошлари ойига 2400 – 2600 € ташкил қилади.

“Ҳозирда Германияда 80 мингга яқин оғир юк ҳайдовчиларига талаб бор. Бу борада ўзбекисёнлик ишчиларнинг тил ўрганиш борасидаги салоҳияти ва касбий ўзлаштириш қобилияти Германия иш берувчилари томонидан алоҳида эътиборга олинмоқда”, дейди SBH West GmbH директори Петер Ниэманн.

Ҳозирги кунда бир гуруҳ тингловчи онлайн дарсларда иштирок этмоқда, яқин кунларда янги гуруҳлар очилади ва кенг миқёсли ўқишлар бошланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan