ЎЗБЕКИСТОН

Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Баян” нашри  Ўзбекистонда йиллик инфляция 2024 йил апрелидан бери энг паст даражага тушгани ҳақида мақола чоп этди.

Мақолада Ўзбекистон статистика агентлиги эълон қилган маълумотлар, яъни мамлакатда инфляция даражаси декабрь ойида апрелдан бери энг паст даражага тушгани таъкидланган.

Статистика агентлигининг хабар беришича, истеъмол нархлари декабрь ойида 9,8 фоизга ошган, бу саккиз ой ичида энг кам йиллик ўсишдир ва ойлик нархлар 1,04 фоизга ошган.

Нашр 2017 йилдан буён юртимизда инфратузилмани ривожлантириш ва хорижий сармояларни жалб қилишга қаратилган 30 дан ортиқ қонун ва қарорлар қабул қилинганига эътибор қаратган.

– “Ўзбекистон 2030” стратегиясида халқаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш, ўлкада замонавий инфратузилмани ривожлантириш муҳимлиги таъкидланган. Ушбу мақсадларга эришиш учун туризм соҳасидаги ишлар жадаллашмоқда, виза бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича самарали ишлар йўлга қўйилган, -дейилади мақолада.

Эътиборли жиҳати, мақолада диёримизда ҳозирда тахминан 155 минг ўринга мўлжалланган 5 минг 250 дан ортиқ турар жой объектлари, жумладан, меҳмонхоналар ва оилавий уйлар мавжудлиги алоҳида эътироф этилган.

Шунингдек, 28 та ҳудуддаги 135 та маҳалла туризм салоҳияти юқори ҳудудлар деб баҳолангани, уларни молиявий ресурслар билан таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш ва солиқ имтиёзлари бериш орқали ривожлантириш бўйича режалар амалга оширилаётгани қайд этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan