ДУНЁ

Japan Airlines киберҳужумга учради

Япониянинг йирик авиакомпанияларидан бири бўлган Japan Airlines (JAL) киберҳужумга учради ва юзага келган зарар учун полицияга мурожаат қилди. Бу ҳақда “Kyodo” хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, JAL’нинг ички ва ташқи тизимларни боғловчи тармоқ ускунаси киберҳужумга учраган. Дастлабки маълумотларга кўра, киберҳужум камида 14 та ички рейсга ва халқаро йўналишларга таъсир кўрсатган. Йўловчиларнинг юкларини қабул қилиш тизимида узилишлар кузатилмоқда. Шунингдек, компания бугун, 26 декабрь куни чипталар савдосини ҳам тўхтатганини маълум қилган.

Айни пайтда компания киберҳужумга учраган роутерни ўчиришга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, йил охири Японияда транспорт тизимлари учун энг банд даврлардан бири ҳисобланади. Хусусан, аэропортлар рўйхатдан ўтиш ва хавфсизлик текшируви пунктларида узоқ навбатлар ҳақида огоҳлантирмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan