ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Тошкентда Ўзбекистон–Миср ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Жорий йил 22-24 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Миср ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг навбатдаги 7-йиғилиши  бўлиб ўтмоқда.

15 йилда илк маротаба ўтказилаётган қўшма комиссия йиғилиши Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Миср Режалаштириш, иқтисодий ривожланиш ва халқаро ҳамкорлик вазири Раниа Машат раҳбарлигида ўтказилади.

Тадбир доирасида икки давлат йирик тадбиркорлари иштирокида Ўзбекистон–Миср бизнес-форумини ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Мазкур тадбирларда иштирок этиш учун юртимизга 30 дан ортиқ Мисрнинг йирик компаниялари, жумладан, El-Sewedy Electric, Hassan Allam Holding, ACDIMA, Nile Sugar, In2Metals раҳбарлари ташриф буюради.

Қўшма комиссия йиғилиши якунига кўра икки давлат вазирлик ва идоралари ўртасида халқаро шартномалар, компаниялар ўртасида инвестицион ва экспорт битимлари имзоланиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоизки, сўнгги бор Ўзбекистон–Миср ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг йиғилиши 2009 йил 4-5 май кунлари Қоҳирада ўтказилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan