ДУНЁ

Туркияда ҳарбий вертолётнинг тўқнашуви оқибатида беш киши ҳалок бўлди

уркиянинг Испарта вилоятида мамлакат қуролли кучларининг икки вертолёти тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда TRT Haber. Беш нафар аскар ҳалок бўлди, яна бири оғир яраланди.

Туркия Мудофаа вазирлиги армия авиация мактабининг Bell UH-1 вертолётлари ўқув парвозларини амалга ошираётганини маълум қилди. Тўқнашувдан сўнг улардан бири ёқилғи қуйиш шохобчаси яқинида қулаган, иккинчиси эса қўнишга муваффақ бўлган.

Ҳалок бўлганлар орасида бригада генерали Иса Байдилли ҳам бор, деб аниқлик киритди NTV. Ҳалокат содир бўлган жойга ўт ўчирувчилар ва тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келган. Икки вертолётнинг тўқнашуви сабаблари ҳозирча номаълум.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan