ЎЗБЕКИСТОН

Нотурар кўчмас мулклар олди-сотдиси бўйича ҳам давлат хизмати кўрсатилади

Вазирлар Маҳкамасининг  ВМҚ-795-сон қарорига асосан нотурар кўчмас мулклар олди-сотдисига доир шартномалар тузиш бўйича Давлат хизматлари марказларида ҳам хизмат кўрсатилади. 

Яъни, бунда ДХМлар шартнома тарафларининг шахсини аниқлайди ва шартнома улар томонидан шахсан имзоланганини тасдиқлайди. Кадастр агентлиги (ёки унинг қуйи тузилмалари) эса кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.   

Регламент юридик шахслар ўртасида нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид барча ҳолатларга татбиқ этилади, нотурар кўчмас мулкнинг ҳадя ва рента шартномалари бундан мустасно.

Шартномани давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштириш учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор юридик шахслар томонидан нотурар кўчмас мулкни бошқа юридик шахсга ўтказишга оид шартномаларни ўзаро мустақил равишда ёки нотариал тартибда тасдиқлаган ҳолда расмийлаштиришга тўсқинлик қилмайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan