ЖАМИЯТ

Сариосиё туманида алимент тўловлари олдиндан тўлаб берилди

Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг 2021 йил ҳамда 2024 йилдаги алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари муддатидан аввал тамомланди.

Денов тумани, Гулобод маҳалласида яшовчи Хадича Бўронова Сариосиё туманида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилик сабаб икки нафар вояга етмаган фарзанди билан ота уйига қайтиб келади. Хадича Бўронова фарзандларининг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 50 миллион сўм алимент пулини бир йўла олдиндан олиб, алиментидан воз кечди.

Туманда яшовчи яна бир оила вакиллари фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан алимент тўловчи ота Нодир Жангиров ўз ташаббуси билан фарзандининг моддий таъминоти учун турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 80 миллион сўм алимент тўловини нақд пулда тўлаб берди. Шундан сўнг, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати  ундирувчининг аризасига асосан иш юритувдан тамомланиб, ундирувчига қайтариб берилди.

Албатта, алимент пули ота-она ўрнини боса олмайди. Ўз ўрнида, алимент тўловчи ота-оналардан арзимаган келишмовчиликлар сабабли фарзандларини тирик етим қилмасдан, оиласини қайта тиклаш чораларини кўришга чорлаб қоламиз.

Фурқат Убайдуллаев, Бюронинг Сариосиё туман бўлими давлат ижрочиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan