Трамвай рельсдан чиқиб кетди ва Ослонинг (Норвегия) асосий кўчасидаги электроника дўконининг ойнасига бориб урилди. Мамлакат полицияси тарқатган баёнотга кўра, тўрт киши жароҳатланди.
“Ҳодиса вақтида трамвайда 20 га яқин одам бўлган. Бизда тўрт кишининг, жумладан трамвай ҳайдовчисининг жабрлангани ҳақида маълумот бор”, деди полиция.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари воқеа содир бўлган Стургата кўчасида ҳаракатни қисман тўсиб қўйди. Бинодан одамлар эвакуация қилинди. Ҳодиса сабабларини ўрганиш бошланди. Жароҳатланганларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот берилмади, деб хабар беради tass.ru.