ЎЗБЕКИСТОН

Нукусда 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, Нукус шаҳрининг 23-кичик туманида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этган. Шу куни эрталаб соат 07:51 ларда 1999 йилда туғилган Я.А. ва унинг 2001 йилда туғилган турмуш ўртоғи Я.М. ҳамда уларнинг уйига меҳмон бўлиб борган қариндоши Т.А. ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи юборилиб, олиб борилган суриштирув ишлари давомида, ушбу фуқаролар уйнинг иситиш қозонхонаси мўрисидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этгани тасдиқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan