Тошкент вилояти аҳолисига транспорт хизматлари кўрсатишни яхшилаш мақсадида 1000 та янги автобус харид қилинади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев топшириқ берди.
Вилоят транспорт бошқармаси аҳоли фикрини ўрганиб, унинг асосида вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрини вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари билан боғлайдиган янги автобус йўналишларини ташкил этади.
Қайд этилишича, янги ташкил этилаётган йўналишлар учун Нурафшон шаҳри йўловчи транспортининг логистика маркази бўлади.