ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон Президенти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро форумда иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 10 октябрь куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари бугун туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan