ДУНЁ

КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи автомобиль ва темир йўлларни бутунлай тўсиб қўймоқчи

Шимолий Корея Бош штаби Корея яриморолидаги вазиятнинг ёмонлашуви мамлакат хавфсизлиги учун “қатъийроқ чоралар кўришни” талаб қилишини айтди.

Шу муносабат билан КХДР Жанубий Корея билан автомобиль ва темир йўлларни тўсиб қўяди, деб хабар қилади департамент баёнотидан иқтибос келтирган ҳолда Корея марказий ахборот агентлиги (КСНА)

Шимолий Корея Бош штаби маълумотларига кўра, КХДР суверенитетига тажовуз қилиш учун куч ишлатишга уринишларини очиқ кўрсатувчи “душман кучларнинг қарама-қаршилик манияси” Корея яриморолидаги хавфсизлик ҳолатини олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолга келтиради. Мисол тариқасида департамент Жанубий Корея ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий машғулотларни келтирди.

“9 октябрдан Жанубий Корея билан автомобиль ва темир йўлларни бутунлай тўсиб қўйиш ва уларни кучли мудофаа иншоотлари билан мустаҳкамлашга қаратилган қурилиш ишлари бошланади. Ҳар қандай шароитда ҳам Жанубий Корея билан жанубий чегарани доимий блокада қилиш… урушни тўхтатиш ва республика хавфсизлигини ҳимоя қилишга қаратилган ўзини-ўзи мудофаа чорасидир”, — дейилади КХДР Бош штаби баёнотида.

Январь ойида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин конституциявий равишда Жанубий Кореянинг асосий душман мақомини таъминлашни таклиф қилган ва жанубий кореяликлар учун «ватандошлар» атамасидан воз кечишга чақирган эди. Ўтган ҳафта Ким Чен Ин Шимолий Кореяга ҳужум қилинса, ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan