Тошкентда International Inclusive Hub — халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази очилди
Hub — бу инклюзив Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг акселератори бўлиб, миллий, халқаро ва жамоат ташкилотларини бирлаштирган платформадир.

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар беради.
Қайд этилишича, ҳозирги босқичда хабда касбга йўналтирилган таълим дастурлари амалга оширилади ва синовдан ўтказилади. Бу ноёб маскан ёшларнинг абилитацияси, реабилитацияси ва жамиятга мослашиши мақсадида уларга сифатли таълим олиш, иқтидорларини намоён этиш, замонавий ҳамда истиқболли касбларни танлашда тенг имкониятлар яратади.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда “Замин” фонди томонидан амалга оширилмоқда.
Hub фаолияти ҳақида батафсил маълумотни унинг расмий саҳифаларидан олиш мумкин.