
КХДР Япония томон иккита баллистик ракета учирди, дея хабар бермоқда Kyodo агентлиги Япония мудофаа вазирлиги ва мамлакат қирғоқ қўриқлаш хизматига таяниб. Агентлик материалида айтилишича, биринчи ракета Япония иқтисодий зонасидан ташқарига, иккинчиси денгизга қулаган.
Шимолий Корея охирги марта 12 сентябрь куни баллистик ракета учирди, деб хабар берди Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати. 1 июль куни KCNA мамлакат янги «Hwasong-11da-4.5» тактик баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказгани ҳақида хабар берди. KCNA маълумотларига кўра, ракета оғирлиги 4,5 тонна бўлган ўта йирик каллакка эга.
13 сентябрь куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Ядро қуроллари институти ва атом қуроли учун ядровий материаллар ишлаб чиқариш базасига ташриф буюрди. У КХДР “АҚШга жавоб бера олиши” учун “хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиши” кераклигини таъкидлаб, ушбу материалларни чиқаришни кўпайтиришни буюрди.