ҲУҚУҚ

Кадастр паспортини бериш тартиби

Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 02.09.2020 йилдаги «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 535-сон қарорни қабул қилинган.

Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

Тасдиқланган бошқа маъмурий регламент ипотека ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишини тартибга солади. Мазкур регламентда назарда тутилишича, қонун асосидаги ипотекани вужудга келтирадиган кредит шартномаси ёки қарз шартномаси уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Ипотека алоҳида ариза берилмасдан ва рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ундирилмасдан рўйхатдан ўтказилади.

Шунингдек қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари қабул қилинган:

  • юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларини уларнинг аризалари асосида ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш.

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори ижроси Президентнинг 31.01.2020 йилдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5930-сон Фармони амалга оширилишини жадаллаштиради.

Ҳужжат 3.09.2020 йилдан кучга кирган.

Улуғбек Тўраев, Жарқўргон туман давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan