
Эрон президенти Масъуд Пезешкиян Қозондаги БРИКС саммитида қатнашади ва у ерда Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашади. Бу ҳақда Эроннинг Россия Федерациясидаги элчиси Казем Жалолий маълум қилди
“Ҳа, у Қозондаги БРИКС саммитида иштирок этади, деб ўйлайман, биз ҳозир бу ташриф икки томонлама муносабатларимиз учун фойдали ва муваффақиятли бўлиши учун тайёргарлик кўрмоқдамиз”, — деди элчи.
Шунингдек, Президент икки томонлама муносабатлар доирасида Россия раҳбари Путин, шунингдек, бошқа раҳбарлар билан кўришишни, Эрон ҳамжамияти билан икки томонлама учрашувлар ва саммитда нутқ сўзлашни режалаштирганлиги ҳам маълум қилинди.