САЛОМАТЛИК

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотига кўра, бугун яна 29 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 2492 нафарни ташкил қилмоқда

Бугун Наманган вилоятида яна 9, Андижон вилоятида 4, Самарқанд вилоятида 16, жами 29 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

Шундай қилиб Наманган вилоятида COVID-19 дан фориғ бўлганлар сони 233, Андижон вилоятида 167, Самарқанд вилоятида эса 218 нафарга етди.

Бугун юртимизда 85 нафар фуқаро тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2492 нафарни ташкил этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan