ДУНЁ

Исроилдаги норозилик намойишида 29 киши ҳибсга олинди

Гаровга олинган Исроил фуқароларидан олти нафарининг жасади топилиши ортидан Тель-Авивда оммавий норозилик ва тартибсизликлар содир бўлди. Намойишларда қатнашган 29 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Исроил полицияси матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, қўлга олинганлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашувда иштирок этган, йўлларда ҳаракатни тўсиб қўйган, жамоат тартибини бузган.

“Ҳозир барча йўллар намойишчилардан тозаланди, ҳаракат аста-секин тикланмоқда”, дея қўшимча қилди полиция.

1 сентябрь оқшомида Исроил бўйлаб 700 минг киши оммавий норозилик намойишларига чиқди. Намойишчилар мамлакат ҳукуматидан Ғазо секторида гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишни талаб қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan