TA'LIM

Янги ўқув йилига тайёргарлик ва фойдаланишга топширилган иншоотларнинг очилиши муносабати билан вилоятдаги журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

ОАВ ходимлари янгидан қурилган илмий-тадқиқот маркази, спорт мажмуаси ва талабалар турар жойида яратилган шароитлар билан танишди. Шундан сўнг журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда университет ректори ўтган давр мобайнида барча соҳаларда амалга оширилган ишлар, фойдаланишга топширилган мажмуаларнинг вазифаси ҳақида ахборот берди.

Якунда ОАВ ўзларини қизиқтирган саволларга олийгоҳ масъулларидан жавоблар олишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan