
Telegram асосчиси Павел Дуров 24 август куни Францияда ҳибсга олинди. Бу ҳақда TF1 хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, у Озарбайжондан Парижга ўз шахший самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олинган.
Дуров Telegram’да модерациянинг йўқлиги, ушбу тармоқда содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатлар, жумладан, гиёҳванд моддаларни тарқатиш, болалар порнографияси ва фирибгарлик ва бошқа айбловлар учун қидирувга берилган. У француз ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилмагани сабабли унга ҳибсга олиш ордери берилган.
“Павел Дуров албатта тергов изоляторига тушади, у ўз платформасида сон-саноқсиз ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишига йўл қўйди, бунинг олдини олиш учун ҳеч нарса қилмади”, — деган ишга яқин манба.
Агар унга қўйилган айблар исботланса Дуров 20 йилга қамалиши мумкин.