
Термиз шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловини ўтказувчи туман (шаҳар) ҳамда округ сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитувчи ҳудудий тренерлар учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Уч кун давом этадиган машғулотлар давомида ҳудудий тренерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, бу йилги сайлов жараёнларидаги янгилик ва ўзгаришларни уларга тушунтириш кўзда тутилган.
Ўқув-семинарда Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари маърузалар ўқишмоқда, сайлов қонунчилигидаги ўзгартиш ва қўшимчалар, халқаро тажриба ва миллий амалиёт, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари ҳақида сўз юритилмоқда.
Шунингдек, участка сайлов комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти, овозларни санаб чиқиш ва баённомаларни тўлдириш каби жараёнлар амалий машғулотлар орқали тушунтирилмоқда.