TA'LIM

Ўзбекистонда илк бор немис тили университети ташкил этилади

Oлий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Манфред Хутерер билан учрашди.

– Мен учун мамлакитингизда элчи бўлиб хизмат қилиш катта шараф, – деди жаноб элчи. – Ўзбекистон Республикасида фаолиятим давомида барча соҳалар қаторида таълим, илм-фан йўналишларида бир қатор муҳим ишларни амалга оширишимизга ишонаман.

Вазир Қ.Шарипов, ўз ўрнида Манфред Хутерерни янги лавозими билан табриклаб, ҳамкорликдаги устувор вазифаларга алоҳида тўхталди.

– Германия доимо биз учун муҳим шерик бўлиб келган, – деди вазир. – Бугунги кунда ўзаро талабалар, профессор-ўқитувчилар алмашинуви дастурларини кенгайтириш, ёш олимларнинг Германияда илмий стажировкаларини ташкил этиш муҳим йўналишардан биридир. Шунингдек, Германия томон билан Ўзбекистон Республикасида илк немис университетини ташкил этиш бўйича музокараларни давом эттиришга тайёрлигини маълум қиламан.  

Томонлар муҳандис-техника мутахассисларини тайёрлашда ўзаро таълим дастурларини жорий қилиш, Германия Федератив Республикасидан тажрибали олимларни Ўзбекистонга таклиф қилиш, долзарб глобал муаммолар ечимига қаратилган ўзаро илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар. 

Учрашув якунларига кўра томонлар ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan