ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистоннинг икки вазири Афғонистонга борди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Афғонистонга борди. Бу ҳақда “Sputnik Афғонистан” хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон делегациясини “Толибон” муваққат ҳукуматидаги савдо вазирлигидан Нуриддин Азизий ва Аҳмадуллоҳ Зоҳид қабул қилган. Шунингдек, учрашувда Озарбайжон Иқтисодиёт вазири ўринбосари Соҳиб Мамедов ҳам иштирок этади.  

Маълумотларга кўра, томонлар савдо, транспорт ва логистикани ривожлантириш, фойдали қазилма конларини, жумладан углеводородларни ўзлаштириш, шунингдек, Афғонистон шимолида йилига 1 миллион тонна қувватга эга цемент заводи қурилиши бўйича музокаралар ўтказади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan