ЎЗБЕКИСТОН

Москва вилоятида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлими ходимлари Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти Одинсово шаҳар округидаги бошқармасида бўлишдии

Элчихона телеграм-канали маълумотига кўра, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Россия Ички ишлар вазирлигининг Одинсово шаҳар округидаги 5-полиция бўлимида 4 кундан ортиқ вақт давомида 15 нафар Ўзбекистон фуқаролари ноқонуний ушлаб турилганлиги ҳақида видео материал тарқатилган эди.

Ташриф давомида полиция бўлимида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги аниқланди, улар ўтказилган рейд натижасида ҳибсга олинган. Ватандошларимиз Москва вилояти ҳудудида, тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан меҳнат фаолияти билан шуғулланганлари маълум бўлди.

9 август куни ушбу юртдошларимиз мамлакатдан чиқариб юбориш учун Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти бош бошқармаси чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилди.

«Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан Россияга келишни режалаштираётганлардан, шунингдек, меҳнат миграцияси бўйича ушбу мамлакатда бўлганлардан қабул қилувчи давлатнинг белгиланган қонун ҳужжатларига риоя қилишларини сўраб қолади», — дейилади хабарда

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan