Хитойда «Hyperloop» прототипи биринчи марта синовдан ўтказилди.
Суперўтказувчи магнитлар билан ишлайдиган магнит ёстиқли поезд биринчи марта паст вакуумли туннелдан ўтиб, белгиланган параметрларга мувофиқ ҳаракат қилиш, тезлаштириш ва тормозлаш имкониятини исботлади.
Синовлар Хитойнинг Аэрокосмик фан ва саноат корпорацияси (CASIC) томонидан 2 км узунликдаги синов ўриндиғида ўтказилди. Поезд тезлиги 1000 км/соатни ташкил қилади.
Бироқ поезд ҳақиқатда бундай қийматга тезлаша оладими ёки йўқми, аниқланмаган.
Аввалроқ, поезд 2024 йилнинг февралида вакуум трубкасида рекорд тезликка эришган эди. Оша вақтда тезлик 623 км/соатни ташкил қилган.
Бугунги кунда Пекиндан Шанхайга энг юқори тезликдаги поездда (329 км/соат) 3 соат 58 дақиқада етиб бориш мумкин.
Мазкур поезд йўловчиларни ушбу йўналиш бўйлаб тахминан 1 соат 30 дақиқада ташийди. Бундай транспорт Хитойнинг йирик шаҳарларини боғлаши кутилмоқда.