ЎЗБЕКИСТОН

Биринчи ярим йилликда микроқарзлар ва микрокредитлар бериш ярим бараварга ошди

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида микроқарзлар ва микрокредитлар бериш ҳажми ярим баробарга ошди.

Январь-июнь ойларида фуқароларга 18,81 трлн сўмлик микроқарзлар ажратилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44,74%га кўпдир.

Энг юқори ойлик кўрсаткичлар апрель-май ойларига тўғри келди, мазкур даврда 3,5 трлн сўм тақдим қилинган.

Микрокредитлар ҳажми 58,42%га — 5,03 трлн сўмдан 7,98 трлн сўмга ўсди. Аҳолига энг кўп микрокредитлар июнь ойида (1,85 трлн сўм) берилди.

Микрокредитлар ҳажмининг энг сезиларли ўсиши январь ойида кузатилди, бу вақтда эмиссия ҳажми қарийб 13 баравар — 549,5 млрд сўмгача ошган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan