ДУНЁ

The Guardian: Британияда полиция билан тўқнашувдан кейин 100 киши ҳибсга олинди

Буюк Британияда Ротерхемда ўта ўнглар ва полиция ўртасидаги тўқнашувдан сўнг 100 киши ҳибсга олинди, ҳуқуқ-тартибот ходимларидан бири яраланди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда

Ротерхемдаги Holiday Inn Express меҳмонхонаси олдида шиддатли норозилик намойишлари бошланди, чунки намойиш ташкилотчилари бошпана изловчилар у ерга жойлаштирилганини айтишди. Ўта ўнгчиларнинг норозилигига жавобан, муҳожирларни ҳайдаб чиқариш тарафдорлари олдида юзга яқин одам фашизмга қарши митинг ўтказди, бироқ улар биринчи намойиш полиция билан муштлашувга айланмагунча воқеа жойини тарк этишди.

Намойишлар пайтида Англия ва Шимолий Ирландия бўйлаб, жумладан Лондон, Хартлпул, Бристол, Белфаст, Саутпорт, Халл, Сток-он-Трент ва Ливерпулда ҳибсга олинди. Уларнинг сони яна ҳам кўп бўлиши кутилмоқда – полиция намойиш жойидан видеокузатув камералари тасвирларини ўрганмоқда. Ҳибсга олинганларнинг баъзилари аллақачон жиноий жавобгарликка тортилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan