СПОРТ

Ўзбекистон байроқдори Олимпиададаги иштирокини якунлади

Париж-2024 Олимпиадасида Ўзбекистон делегациясига байроқдорлик қилган қиличбоз Зайнаб Дайибекова турнирдаги юришини илк даврадаёқ тўхтатишга мажбур бўлди.

Дайибекова мусобақанинг дастлабки босқичида Токио-2020 Олимпиадаси совриндори ҳисобланган жанубий кореялик Жису Йонга 11:15 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шундай қилиб, 21 ёшли Дайибекова учун Олимпиада биринчи даврадаёқ якунланди.

Кун дастурида Дайибековадан ташқари яна 7 нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар учун кураш олиб боради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan