ДУНЁ

Қирғизистонда Оталар куни тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикасида Оталар куни ва оналар кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун Қирғизистон Жогорку Кенеши томонидан 2024 йил 26 июнь куни қабул қилинган.

Қабул қилинган қонунда ҳар йили нишонланадиган Оталар куни (15 март) ва оналар куни (май ойининг учинчи якшанбаси) белгиланди.

Қонун оила институтини мустаҳкамлаш, шунингдек, оталар ва оналарнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва ҳиссасини эътироф этишга қаратилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan