ДУНЁ

Болаларни эмлаш бутун дунё бўйлаб тўхтаб қолди

Дунё миқёсида болаларни эмлаш даражаси ҳали ҳам коронавирус пандемиясигача қайд этилган даражага етмади. Бу масала юзасидан ЖССТ ва ЮНИСEФ қўшма ҳисоботида хабар берилди

“2023 йилда болаларни эмлаш бўйича глобал қамров тўхтаб қолди. Натижада 2,7 миллионга яқин бола тўлиқ эмланмаган ёки 2019 йилдаги [COVID-19] пандемиядан олдинги даражага нисбатан кам эмланган”, — дея таъкидлади экспертлар.

Ўтган йили дифтерия, қоқшол ва кўк йўталга қарши вакцинанинг уч дозасини олган болалар сони 84 фоизда (108 миллион киши) тўхтаб қолди.

Қайд этилишича, эмланмаган болаларнинг ярмидан кўпи 31 та соғлиқни сақлаш ҳолати барқарор бўлмаган давлатда яшайди.

“Ушбу тенденциялар соғлиқни сақлаш хизматларидаги узилишлар, логистика муаммолари, эмлашда иккиланиш ва хизматлардан фойдаланишдаги номутаносиблик билан боғлиқ давом этаётган муаммоларни акс эттиради”, – дейди мутахассислар.

Эмлашнинг камлиги аллақачон қизамиқ эпидемиясига олиб келмоқда. Касалликка қарши эмлаш тўхтаб қолди, бунинг натижасида 35 миллионга яқин бола ҳимоясиз ёки қисман ҳимояланган. 

2023 йилда дунёдаги болаларнинг атиги 83 фоизи қизамиққа қарши эмлашнинг биринчи дозасини мунтазам тиббий ёрдам доирасида олган бўлса, иккинчи дозани олган болалар сони 2022 йилга нисбатан бироз ошиб, 74 фоизга етди. Бу рақамлар қизамиқ тарқалишининг олдини олиш учун зарур бўлган 95 фоиз қамровдан анча паст.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan