
Бу ҳақда республика президенти Эммануэл Макрон Generation Do It Yourself подкастида маълум қилди.
«Уруш бизнинг ҳудудимизгача келади деб ўйламайман. Мен сизни ишонтириб айтмоқчиманки, биз ҳам эртага Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашмаймиз», — дея фикр билдирди Макрон.
Президент, шунингдек, Франциянинг урушга тўғридан-тўғри аралашувудан қўрқаётганларни тушунишини қўшимча қилди.