ДУНЁ

7000 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар бедарак йўқолган

7000 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган, деди алоҳида ҳолатлар бўйича комиссар Олег Котенко.

Булар Украина Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Миллий гвардия аскарлари ва бошқалар.

«Бедарак йўқолганларнинг аксарияти асирликда. Улар билан ҳозирча алоқа йўқ, шунинг учун улар бедарак йўқолган деб ҳисобланади. Эртами-кечми улар алмашинув рўйхатига киритилади ва уйга қайтади. Биз бедарак йўқолганларнинг тириклигини аниқ билсак, шундай бўлади”, деди Олег Котенко.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan