СПОРТ

Енгил атлетикачиларимиз қитъа чемпионатида 2 та медалли бўлди

Жанубий Кореянинг Мокпхо шаҳрида енгил атлетиканинг улоқтириш турлари бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлади.

Қитъа чемпионатининг шиддатли баҳсларида терма жамоамиз аъзоларидан Зарина Носиржонова босқон улоқтириш мусобақасида 64,54 метр натижа билан кумуш медалга эгалик қилди.  

Чемпионатнинг ядро улоқтириш баҳсларида маҳоратли спортчимиз Малика Насриддинова 17,06 метр кўрсаткични қайд этган ҳолда бронза медали соҳибига айланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan