ЎЗБЕКИСТОН

Тошкент аэропортида маҳаллий спортчилар Ўзбекистонда биринчи «Гиннес» спорт рекордини ўрнатишди

2024 йил 15 май куни Тошкент халқаро аэропортида олти нафар ўзбекистонлик спортчилар 13 тонналик самолётни тортишди. Бу Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган мутлақ рекордга айланди.

Гиннеснинг рекордлар китоби комиссари Мбали Масечаба Нкоси хоним иштирокида Ўзбекистон бодибилдинг ва фитнес федерацияси жамоаси оғирлиги 13500 кг бўлган «Silk Avia» авиакомпаниясининг ATR 72-600 самолётини 100 метр масофага 46,7 сонияда тортиб боришга эришди.

Қайд этиш жоизки, рекорд биринчи уринишдаёқ ўрнатилди. «Guinness World Records»нинг томонидан самолётни 60 сония ичида тортиб бориш эди. Дастлабки машғулотлар давомида спортчилар турли натижаларни кўрсатишди, бироқ 15 май куни кўрсатилган 46,7 сония энг яхши натижа бўлди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan