Qanot Sharq авиакомпанияси 30 июндан ҳафтанинг ҳар якшанбасида мунтазам, 4 сентябрдан бошлаб ҳафтанинг ҳар чоршанбасида қўшимча рейсларни ҳам йўлга қўяди. Бу ҳақида авиакомпания ахборот хизмати хабар берди.

Qanot Sharq авиакомпанияси ўз географиясини янада кенгайтирмоқда. Компания йўловчиларга янада замонавий ва хавфсиз хизмат кўрсатиш, Ўзбекистонни транзит марказига айлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида 30 июндан “Тошкент – Будапешт” йўналишида ҳафтанинг ҳар якшанбасида амалга ошириладиган авиарейсларни эълон қилди.