ЎЗБЕКИСТОН

Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш австриялик Сабине Маҳлни БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори этиб тайинлади.

Сабине Маҳл 2024 йил 1 июндан бошлаб ўз вазифаларини бажаришга киришди.

Ушбу тайинловга қадар доктор Сабине Маҳл 2019-2024 йиллари давомида БМТнинг Грузиядаги доимий координатори лавозимида ишлаган.

Сабине Маҳл 22 йилдан ортиқ вақт давомида халқаро ташкилотларда фаолият олиб борган. Жумладан,  Индонезия,  Фаластин ва Қирғизистонда БМТ Аёллар ваколатхонаси раҳбари,  Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи вазифасида ишлаган.

2007-2011 йилларда Сабине Маҳл Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотини (ЙХҲТ) Гаагадаги этник озчиликлар бўйича Олий комиссарининг  собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларини қамраб олувчи бўлими раҳбари/катта маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

2005-2007 йилларда Қирғизистонда ЕХҲТнинг маркази раҳбари ўринбосари ва ушбу ташкилотнинг бош қароргоҳида  можароларнинг олдини олиш марказида Марказий Осиё бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 

2001 йил давомида Сабине Маҳл ЕХҲТнинг Эстониядаги миссияси раҳбари ўринбосари лавозимига фаолият олиб борган ва 2000 йилда Австриянинг ЙХҲТга раислиги даврида у Австрия доимий ваколатхонасининг биринчи котиби лавозимида фаолият юритган. У шунингдек, Австрия Ташқи ишлар вазирлигининг Сиёсий бўлимида Жануби-Шарқий Европа бўлими бошлиғи, Европа Парламентида, Венадаги учта турли судларда ва Кройдон/Лондонда ўқитувчи бўлиб ишлаган. 

Сабине Маҳл, Вена университетида таҳсил олган, иккита магистр даражаси  эга (ҳуқуқ ва тиллар) ва ҳуқуқ фанлари доктори. Сабине Маҳл немис (она тили), инглиз, рус ва франтсуз тилларини яхши билади. Оилали, икки ўғли бор.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan