ДУНЁ

Исроил Суриядаги эронлик генерални ўлдирди

Исроилнинг Ҳалаб (Сурия) яқинида уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида мамлакатга маслаҳатчи сифатида юборилган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси расмийси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситаларига таяниб, CNN хабар берди.

Фото: Shahrekhabar

Марҳум Саид Абяр 3 июнь куни уюшитирилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган. У апрель ойида Исроил Дамашқдаги Эрон элчихонасини бомбардимон қилганидан кейин яҳудий давлати томонидан ўлдирилган биринчи эронлик ҳисобланади. Саид Абяр Эроннинг Қудс кучлари аъзоси ҳисобланиб, 2012 йилдан бери Сурияда бўлган. 

Исроил авиациясининг июнь ойи бошида Сурияга уюштирган ҳужумида 17 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди. Қурбонлар орасида ироқликлар, сурияликлар ва “Ҳизбуллоҳ” аъзолари бўлган, дея хабар беради Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси. Ҳужум нишони мис заводи ва қурол омбори бўлгани айтилмоқда.

Сурияда 2011 йилда фуқаролар уруши бошланганидан буён Эрон Сурия президенти Башар ал-Асадни қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий маслаҳатчиларини жўнатди. Исроил сўнгги йилларда Суриядаги Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” нишонларига бир неча бор зарбалар берган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan