ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Кўча” судланмоқда :“Бахти Ташкенцкий” айбловни рад этди, яна бир судланувчи эса прокурор айбловини эшитиб, қўрқиб кетганини айтди

Жиноят оламида “қонундаги ўғри — Бахти Ташкенцкий” мақомини олган Бахтиёр Қудратуллаев ва 36 нафар айбланувчи бўйича суд мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” журналисти хабар берди.

Фото: “Дарё”

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида ЖИБ Шайхонтоҳур туман суди раиси Толибжон Обидов бошчилигидаги судлов ҳайъати “кўча” номини олган тўда ишини кўриб чиқишни бошлади. 

Фото: “Дарё”

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, судланувчилар — Б.Қудратуллаев, Ш.Қурбанов, Б.Зафаров, Ш.Раҳимов, А.Хўжаев, Д.Шарипов, А.Мирзахонов, Ш.Сулаймонқулов, А.Норқулов, С.Ҳотамов, Н.Жуманиязова, Р.Шакуров, Ш.Қудратуллаев, Т.Турмонов, Ф.Вапаев, М.Носирхўжаев, Д.Мўминхўжаев, М.Усмонбоев, М.Шодманов, Б.Худёров, А.Машрафхонов, V.Қурбанов, А.Маҳамадиёров, А.Жўраев, Б.Бакаев, I.Қудратуллаев, А.Алиев, Ж.Солиев, А.Турсунбоев, Б.Нормирзаев, Ф.Камалов, М.Мирзоев, Н.Багадиров, А.Шелёв, М.Қурбанов, О.Исломов ва М.Ибодуллаев Жиноят кодексининг 104, 109, 138, 165, 168, 228, 242, 243, 273, 276 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Олий суд ахборот хизматининг аниқлаштиришича, 36 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш” ва бир нафарига “гаров“ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фото: “Дарё”

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши доирасида 46 нафар жабрланувчи ва 70 нафар гувоҳ аниқланган, — дейилади масъуллар изоҳида. 

Кеча, 3 июнь куни бошланган суд мажлисида дастлаб 37 нафар судланувчининг шахсига аниқлик киритилди. Адвокатлар ва судланувчиларнинг илтимосномалари тингланди. Давлат айбловчиси томонидан жиноий гуруҳ таъзоларига нисбатан эълон қилинган айблов хулосаси ўқиб эшиттирилди.

Фото: “Дарё”

“Бахти Ташкенцкий” ўзига нисбатан эълон қилинган барча айбловларни рад этган бўлса, яна бир судланувчи прокурор айбловида ўзига қўйилган айбловларни эшитиб, қўрқиб кетганини айтди.

Суд 5 июнь, соат 10:00 га қадар танаффус эълон қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan