ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Нексия” тракторни “абгон” қилди, аммо… ангорлик ҳайдовчи 7 йилга қамалди

Р.М. ўзининг “Нексия” русумли 75 Х 028 НА давлат рақамли автомашинаси билан туманнинг “Карвон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р 102 автомобиль йўлида “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 77-банди 1-қисмидаги, 82-банди 1-қисмидаги талабларни қўпол равишда бузади. Ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган Н.З. бошқарувидаги “Puma 70-60” русумли тракторни қувиб ўтиш жараёнида қарама-қарши йўналишда – “Музработ-Ангор” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Дамас” русумли 75 875 RАА давлат рақамли автомашинаси билан тўқнашиб кетади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни – эҳтиётсизликларни содир этиши натижасида, “Нексия” ва “Дамас” автомашинаси олд ўриндиғида келаётган икки йўловчи воқеа жойида вафот этади. Турли даражада тан жароҳати  олган бошқа йўловчилар шифохонага ётқизилган. Автоҳалокат натижасида “Дамас”га  25.438.100 сўмлик моддий зарар етказилган.

Жиноят ишлари бўйича Ангор тумани судининг очиқ суд мажлиси Р.М.га нисбатан уч йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш хуқуқидан маҳрум қилиш, етти йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan