СПОРТ

Ўзбекистонлик пара-атлетлар Жаҳон чемпионатини 13 та медаль билан якунлади

Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлик қилган Пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик пара спортчилар 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 13 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Дунёнинг 103 та мамлакатидан мингдан ортиқ пара атлет иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, АҚШ, Германия, Ҳиндистон ва Эрон каби етакчи давлатларни ортда қолдириб, ўзининг Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижасини қайд этди.

Баҳслар давомида Нурхон Қурбонова ҳамда Асила Мирзаёрова ўз йўналишларида жаҳон рекордларини янгилади.

Қайд этиш жоиз, бунгача ўзбекистонлик пара-атлетлар 2 та жаҳон чемпионатида 10 ва 9-ўринларни эгаллаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan