МУЛОҲАЗА

Термиз кўчаларидан қидириладиган “тил-л-ла узук” ҳақида

“Сардоба”даги “тошқин”, Бухородаги шамол ўзбек қурувчилари иш сифати ҳақида “хитойда ишлаб чиқарилган” иборасини ёдга солди. Бухородаги томи учган уйларнинг аксарияти давлат буюртмасига кўра қурилган уйлар эди. Аҳолининг ўзи бунёд этган уйларда талофотлар жиддий бўлмаган. Кўрилган молиявий ва маънавий зарар воқеа кузатувчиларининг ҳам юрагидан ўтди. Нега бизнинг усталар тугаллаган ишига қайта-қайта “сайқал” беришга мажбур бўлаверишади?

Термиз шаҳрининг марказий кўчаларида ҳам канализация, оқава-сув қувурларини таъмирлаш учун тез-тез қазиш ишлари олиб борилади ва ҳаракатланишидаги ноқулайликларда шаҳар аҳолиси, транпорт воситалари ижрочи бўлади.

Термиз шаҳар “Марказий буюм бозори” жойлашган “Маърифат” маҳалласи ҳудудидаги “Султон Саодат” ва “Исо ат-Термизий” кўчалари кесишган жойда оқава-сув қувурининг ёрилиши натижасида навбатдаги “сайқаллаш” иши олиб бориляпти. Таъмирловчи ходимлар томонидан на техник хавфсизлик чоралари кўрилган, на  йўловчи ва ҳайдовчиларни кўча ҳолатидан огоҳлантирувчи бирон белги қўйилган. Юртимиздаги кечаётган эпидимиологик вазият талабларини ҳам унутишган чоғи.

Термиз кўчаларида бир хил жойда бажарилаётган навбатдаги қазув ишларини кўрганда талабалар: “ўтган гал қазганда биттасининг тилла узуги тушиб қолган экан, шуни қидиряпти”, – деб беозор киноя қилишади. Ҳаракатланишдаги ноқулайлик ва давлат бюджетига келтирилаётган навбатдаги зарарга ачиниб.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan