ЎЗБЕКИСТОН

Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 20-24 май кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Дам олиш кунлари кузатилган ёмғирли ва салқин об-ҳаводан сўнг  20-22 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво бўлади. Фақат Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бугун куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

23-24 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Ушбу кунларда ҳарорат кўтарилади ва ҳафтанинг ўртасига келиб 24-29о, жанубда 30-32о га етади.

22-23 май кунлари чўл ҳудудларда, 24 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 20-24 май кунлар вақти-вақти билан ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши сақланиб туради.

Пойтахтда:бугун куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 22-24о бўлади.

21-22 майда ёғингарчилик кутилмайди. 23 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 14-17о, кундуз кунлари 25-27о бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan