КОРРУПЦИЯ

Сурхондарёда 5 та ҳолат бўйича давлат харидларининг қонунчиликка зид амалга оширилиши олди олинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Сурхондарё вилояти бўйича 5 та ҳолатда қуйидаги давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, бекор қилинди:

➖ 2-сон вилоят перинатал маркази буюртмачилигидаги 306,0 млн сўмлик;

➖ вилоят физиатрия клиник шифохонаси буюртмачилигидаги 205,0 млн сўмлик;

➖ Маҳаллалар уюшмаси Қумқўрғон тумани бўлими буюртмачилигидаги 182,8 млн сўмлик;

➖ Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилоят минтақавий филиали буюртмачилигидаги 177,5 млн сўмлик давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган.

Шунингдек:

➖ «Микрокредитбанк» Сурхондарё вилоят филиали буюртмачилигидаги 1,84 млрд сўмлик харидларида ўзаро аффилланган шахслар иштирок этган.

Агентлик тақдимномаларига асосан мазкур давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan