ҲУҚУҚ

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси бериш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси берилиши жорий этилган.

Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори қуйидагича этиб белгиланган:

  • 3 ёшдан 18 ёшгача 1 нафар фарзанд учун – 250 минг сўм;
  • 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун – 325 минг сўм;
  • оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 минг сўм;
  • оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 минг сўмдан.

Шунингдек, ёлғиз фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга ойлик 380 минг сўм моддий ёрдам тайинланади.

Маълумот учун, болалар нафақаси 18 ёшгача болалар учун 12 ойгача тўланади.

Д.Бекназарова, Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси катта мутахассиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan