ЖАМИЯТ

Сурхондарё вилоятида Архив ҳужжатларини рақамлаштириш ишлари давом этмоқда

Кадастр соҳасида ҳозирда кадастр йиғма жилдларини рақамлаштириш ишлари амалга ошириб борилмоқда. Давлат кадастрлари палатаси раиси томонидан 2024 йилни “Архив ҳужжатларни рақамлаштириш ва уларни ҳисобини тўғри юритишни йўлга қўйиш йили” деб эътироф этилди.

Шу муносабат билан Республикамизнинг барча вилоятларда ишчи гуруҳ ташкил этилиб, кадастр йиғма жилдларини мавжудлик ҳолатини ўтказиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилоятида ҳам 4та туман филиалларида идоравий архивида сақланаётган кўчмас мулк объектларининг кадастр йиғма  жилдларини рақамлаштириш ва уларни ҳисобга олиш ва режа-графиги тасдиқланди.

Режа-графикка асосан Сурхондарё  вилояти идоравий архивида жами 590 935 та кадастр йиғма жилд ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 506 233 та турар жой объектлари, 38 751 та нотурар жой объектларини ташкил этади.

Режа-график ижросини таъминлаш мақсадида филиаллар жойлашуви, ҳужжатлар сони, иш ҳажми ва ички имкониятларни инобатга олган ҳолда бошқарманинг буйруғи асосида филиаллардаги маъмурий бошқарув ҳамда ишлаб чиқариш ходимларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

Идоравий архив хоналардаги ҳар бир кадастр йиғма жилдларини рақамлаш, муҳрлаш ва сканер қилинган ҳужжатларни  “Next Cloud” электрон тизимига киритилиб, электрон кўринишида сақлаган ҳолда ишлар олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти бўйича бугунги кунга қадар 100 000га яқин ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилган.

Ж.Бозорова, Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Архив иши назорати бош мутахассиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan