ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонликлар Баварияга меҳмонхона ва ҳайдовчилик соҳаларида ишга юборилади

Ўзбекистонлик мутахассисларни Германиянинг Бавария федерал ерида меҳмонхона ва ҳайдовчилик соҳаларида ишга жалб қилиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Германиянинг Ahbid Amin Servise UG рекрутинг ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон фуқароларини Германияга ишга жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, келгусида ўзбекистонлик мутахассисларни Германиянинг Бавария федерал ерида меҳмонхона ва ҳайдовчилик соҳаларида ишга жалб қилиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan