ЎЗБЕКИСТОН

Алишер Ходжаев Кинeматография агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини бошқарган Ходжаев 19 йилдан сўнг бошқа лавозимга ўтди.

Алишер Ходжаев Кинeматография агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 28 март куни Киночилар уйида Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Администрация ва Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, Кинематография агентлиги раҳбарияти ва тизим ташкилотлари ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Алишер Ходжаев Кинeматография агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланганлиги ўқиб эшиттирилди ва Агентлик жамоасига таништирилган.Маълумот учун, у 2005 йил апрелидан 2024 йил февралигача Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Ходжаев жорий йилнинг февраль ойида МТРК раиси лавозимидан кетганди. Унинг ўрнига Бош вазир котибияти раҳбари Абдурашид Жўрабоев МТРКга раис бўлганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan