ЎЗБЕКИСТОН

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади

Ўзбекистонда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади. Бу ҳақда кеча, 14 март куни «Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб Савдони ривожлантириш компанияси томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги асосида тақдим этилади.

Экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан тақдим этилаётган субсидия ва преференциялар Тарифлар ва савдо бўйича бош битимга (GATT) ҳамда Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимга (ASCM) мувофиқлаштирилади.

Савдо-саноат палатаси Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг бошқарувини вақтинчалик амалга оширади. 

Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan