ХАБАРЛАР

Тожикистонда бедарак йўқолган 9 ёшли қизнинг жасади Ўзбекистонда топилди

Хўжанд шаҳрида бедарак йўқолган 9 ёшли қизни қидириш ишлари бир ойдан ортиқ давом этди.

Жорий йил 7 февраль куни Сўғд вилоятининг Хўжанд шаҳрида яшовчи 9 ёшли қиз ғойиб бўлди.

Қидирув ишлари бошланди, Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг Сўғд вилояти бўйича департаменти қутқарувчилари жалб қилинди ва улар ҳар куни Сирдарёнинг ҳар бир метрини кўздан кечиришди.

Шунингдек, 29 февраль куни Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ушбу республика ҳудудида қидирув ишларини олиб боришда ёрдам кўрсатиш бўйича сўров хати юборилган. Бу ҳақда Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри яқинидаги қишлоқларида қидирув-қутқарув тадбирлари ҳамда қирғоқбўйи текшируви ўтказилди.

«Олиб борилган ишлар натижасида 2024 йил 12 март куни соат 15:15 да Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти Ширин шаҳридан оқиб ўтувчи Жанубий-Мирзачўл каналининг ўнг қирғоғида қиз боланинг жасади топилган«, – дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan