ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкент шаҳридан қидириб топилган қарздор ота жазоланди

Денов туманида яшовчи Х.Нуралиев вояга етмаган 4 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлашлиги суд буйруғи билан белгиланган бўлса-да, йиллар давомида белгиланган алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб, қочиб юрганлиги аниқланди.

Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими томонидан қарздор ота ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли қидирув эълон қилинган эди.

Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қарздор ота Тошкент шаҳридан топилиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилди.

Шундан сўнг, қарздор ота иши Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди биносида тарафлар иштирокида кўриб чиқилиб, қарздор ота тўрт нафар фарзандлари учун жами 46,5 миллион  сўм алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортиб келганлиги сабабли, суднинг қарори билан қарздор отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Мансур Назаров, Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси инспектори.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan